“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддларини тарқалишининг олдини олиш ойлиги” доирасида учрашув

2020 йил 5 февраль санасида Навоий шаҳар 1-сон АФЧЎИМ да Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари капитан Х.Пўлатов, капитан И.Юсупов, катта лейтенант Ш.Қодиров, “Мурувват” МФЙ профилактика нозири Ш.Ниматуллаевлар иштирокида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддларини тарқалишининг олдини олиш ойлиги” доирасида ўқувчилар билан гиёҳвандлик, терроризм, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қарши курашиш бўйича учрашув ўтказилди. Учрашув давомида юқоридаги иллатларга қарши курашиш тўғрисидаги видеофильм намойиш этилди.