“Қатағон қурбонлари” музейига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги 5529-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш ва “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остида бошланган ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳамда Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан ишлар самарадорлигини ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” 1-банди ўқувчилар ўртасида ватанпарварлик, диний бағрикенглик, эзгулик ғояларини сингдириш, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантириш мақсадида 2019 йил 24 декабрь санасида Навоий шаҳар 1-сонли АФЧЎИМ ҳарбий ватанпарварликка йўналтирилган синф ўқувчиларининг таълим муассасаси ҳарбий таълим фани раҳбари О. Т. Туробов ташаббуси билан “Қатағон қурбонлари” музейига ташрифлари ташкил этилди.